“Барселона”нинг собиқ аъзоси Файзуллаевнинг жамоадошига айланди (видео)

Спорт

image

Босния ва герцоговиналик футболчи Миралем Пьянич Москванинг ЦСКА клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Фаолияти давомида бир қатор топ клубларда тўп тепган 34 ёшли Пьянич армиячилар билан 1 йиллик шартнома имзолади. У келишувни бир мавсумга узайтириш имкониятига ҳам эга.

“Transfermarkt” 3 миллион ервога баҳолаётган Пьянич фаолиятининг энг ёрқин пайтларини Италияда ўтказган. У Италия чемпионати, кубоги ва суперкубогида ғолиб бўлган. Барселона сафида Испания кубогида зафар қучган. 2018 йилда трансфер нархи 70 миллион еврогача кўтарилган. 

Қайд этиш жоиз, ЦСКА сафида ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев ҳам тўп тепади. Файзуллаевнинг армиячилар билан шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Файзуллаев Босния

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг