“Барселона”нинг муҳим футболчиси “Бавария” билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Sport

−

image

“Барселона”нинг 26 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Даниэль Ольмо “Бавария” билан 23 октябрь куни Испанияда бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) 3-тур учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин. Бу ҳақда “Diario Sport” хабар берди.

Манбага кўра, Ольмонинг атрофидагилар жароҳати қайталаниши хавфидан қўрқмоқда, шу боис ярим ҳимоячи Испания чемпионатида “Севилья” билан 10-тур учрашувида майдонга тушмади ва эҳтимол у кейинги ўйинда ҳам майдонга тушмайди.

Қайд этиш жоиз, Ольмо охирги марта Испания Ла Лигасининг 5-тури доирасидаги “Жирона”га (4:1) қарши ўйинда майдонга тушган эди. Айнан шу ўйинда у жароҳат олди.

Маълумот учун, Ольмо жорий мавсум каталонияликлар сафида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди. У шу йил ёзда 60 миллион евро эвазига “Лейпциг”дан “Барселона”га ўтган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends