“Барселона”нинг кейинги йилдаги биринчи трансфер мақсади маълум бўлди
Спорт
−
31 Октябрь
1443“Барселона” 2025 йилнинг ёзида биринчи бўлиб сотиб олмоқчи бўлган футболчи борасида бир қарорга келди. Бу ҳақда Испаниянинг “Relevo” нашри хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар янги дарвозабонга эҳтиёж сезмоқда ва биринчи навбатда “Манчестер Сити”га қизиқиш билдираётган “Порту”нинг португалиялик дарвозабони Диогу Кошта билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади.
“Барселона” спорт директори Деку Португалия дарвозабонини Каталония жамоасида кўришдан хурсанд бўлишини билдирди. Бундан ташқари, футболчининг агенти машҳур португалиялик мураббий Жорже Мендеш бўлиб, Деку у билан фаол алоқада.
Қайд этиш жоиз, Ла Лига 6-турида “Вильярреал”га қарши ўйинда (5:1) Тер Штеген ўнг тиззасидан жароҳат олиб, мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборадиган бўлди. Айни пайтда унинг ўрнини эгаллаган Иньяки Пенья Каталония жамоасида дарвозабон позициясида тўп сурмоқда. Шунингдек, “Барселона” мавсум охиригача польшалик дарвозабон Войцех Шесни билан шартнома имзолади.
Маълумот учун, 25 ёшли Диогу Кошта “Порту” тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда дарвозабон жамоасининг барча турнирлар доирасидаги 13 та учрашувида қатнашиб, 7 та учрашувда 13 та гол ўтказиб юборди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, посбоннинг тахминий нархи 45 миллион еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси