“Барселона” мураббийи бўлиш учун якуний уч номзод эълон қилинди
Спорт
−
13 Февраль 2024 6356 1 дақиқа
“Барселона” раҳбарияти жамоа янги бош мураббийи лавозимига номзодлар сонини уч кишига қисқартирди. Бу ҳақда “Football Espana” хабар берди.
Манбага кўра, бу мутахассислар испан, итальян ёки немис миллатига мансуб. Гап катта эҳтимол билан “Брайтон” бош мураббийи Роберто Де Зерби, “Бавария” ҳамда Германия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ва “Байер” устози Хаби Алонсо ҳақида кетмоқда.
Рубен Аморим (“Спортинг”), Тиаго Мотта (“Болонья”), Мичел (“Жирона”), Юрген Клопп (“Ливерпуль” ) ва Хосеп Гвардиола (“Манчестер Сити”) вариантлари ниҳоят бекор қилинган.
Қайд этиш жоиз, мавсум яклунлангач жамоанинг амалдаги устози Хави мураббийликни тарк этади. Шунинг учун ҳозирда Барселона клуб устози бўлиш учун номзод қидирмоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025