“Барселона” Мессини яна чорламоқда
Спорт
−
29 Октябрь 2022
5093Каталониянинг "Барселона" клуби ПСЖ футболчиси Лионель Мессини январь ойидаги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Хабарга кўра, аргентиналик қишки бозорда "кўк-анорранглилар"нинг асосий трансфер мақсади бўлади.
Мессининг ПСЖ билан шартномаси мавсум охирида якунига етади. 35 ёш ва келишув билан боғлиқ вазият туфайли футболчининг трансфер бозоридаги нархи анча арзон бўлиши мумкин, бироқ парижликлар мавсум ўртасида ўз етакчиларидан бирини қўйиб юборишга рози бўлиши эҳтимоли паст.
Месси Франция чемпионатининг жорий мавсумида 6 гол ва 9 голли узатмага эга. Аргентиналик футболчи "Барселона" тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.
Аввалроқ Месси ЕЧЛ гуруҳ босқичи ўйинида 2 та гол ва 2 та ассист қайд этиб, ўзига хос рекорд ўрнатганди.
Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионати 2022 да иштирок этиши мумкин бўлган 55 нафар футболчининг дастлабки рўйхатини эълон қилди. "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа рўйхатдан ўрин олмади.
Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг финал босқичи учун якуний қайдномага 26 нафар футболчи киритилади.
Эслатиб ўтамиз, Де Хеа Испания терма жамоасида 2014-йилдан буён ўйнаб келаётганди. Шундан буён 31 ёшли дарвозабон 45 та ўйинда қатнашган ва 21 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Айни кунларда Буюк Британиянинг Лафборо шаҳрида теннис бўйича ИТФ таснифига кирувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг биринчи рақамли ракеткаси ҳисобланган Ўзбекистон вакиласи Нигина Абдурайимова турнирнинг финал босқичига йўл олди.
Маълум бўлишича, Абдурайимованинг ярим финалдаги рақиби Елина Малигина жароҳат сабаб ярим финал босқичида иштирок этмаган. Шу сабабли Ўзбекистонлик теннисчи тўғридан тўғри финалда ўйнайдиган бўлган.
Финалда Нигина Абдурайимовага британиялик Эмили Апплетон рақиблик қилади. Апплетон WТА рейтингида 791-поғонани банд этган бўлса, Абдурайимова рейтингда 167-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун 29-октябр куни Лафбородаги мусобақа якунлади.
Қувончбек Ғайбуллаев
LiveБарчаси