“Барселона” Мессига ҳайкал қўяди

Спорт

image

"Барселона" президенти Жоан Лапорта клуб аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси шарафига ҳайкал ўрнатиш ниятида эканини айтди.

"Камп Ноу" ташқарисида Лео Мессининг ҳайкалини қурамиз. Қарор қабул қилинди", дея Лапортанинг сўзларини келтирди “Goal” нашри.

Аввалроқ "Барселона" Мессини жамоага қайтариш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2005 йилдан 2021 йилгача "Барселона"нинг асосий жамоасида ўйнаган. Бу вақт ичида у каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 776 та ўйин ўтказиб, 670 та гол уриб, 302 та голли узатмани амалга оширган.

2021 йилда Месси ПСЖ билан шартнома имзолади. Унинг француз клуби билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. “Transfermarkt” портали аргентиналик футболчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Шаҳзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made