“Барселона” Левандовскига Португалиядан ўринбосар топди
Спорт
−
14 Ноябрь
1505Каталониянинг “Барселона” клуби “Порту” ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Самуэль Омородионни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда “El Nacional” хабар берди.
Манбага кўра, 20 ёшли испаниялик ҳужумчи 36 ёшли каталониялик ҳужумчи Роберт Левандовскининг ўрнига узоқ муддатга номзод сифатида кўрилмоқда. Польшалик футболчининг “кўк-анорранглилар” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
Қайд этиш жоиз, ўтган ёзда испаниялик футболчи “Атлетико Мадрид”ни тарк этиб, “Порту”га ўтиб, 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган. Форварднинг “аждарлар” билан шартномасида 100 миллион евро миқдорида товон пули кўзда тутилган.
Маълумот учун, жорий мавсумда испаниялик футболчи клуб сафида барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди. Бундан ташқари, Омородион Испания ёшлар терма жамоаси учун Евро-2025 саралашида 4 та ўйиннинг барчасида гол урди.
LiveБарчаси