“Барселона” Левандовски учун қанча тўламоқчилиги маълум бўлди

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона” жамоаси яқин вақт ичида “Бавария” билан Роберт Левандовски трансфери бўйича музокараларни бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Каталония клуби 33 ёшли ҳужумчини 30 миллион еврога сотиб олишни мўлжалламоқда.

Шу билан бирга, "Барса" трансфер суммасини 35 миллион еврогача ошириши мумкин. Бу “кўк анорранглилар” раҳбарияти томонидан белгиланган максимал нарх чегарасидир.

Польшаликнинг футболчи “Барселона”га ўтишни жуда-жуда истамоқда. Роберт ушбу трансфер амалга ошиши учун, маошини камайтиришга ҳам тайёр.

“Бавария”да у йилига 22 миллион евро маош олади. Агар, у “Барса”га кўчиб ўтадиган бўлса, йиллик маоши 16 миллион еврони ташкил қилади.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Роберт Левандовски “Бавария” сафида 42 та учрашувда майдонга тушиб, 47 та гол урди ва 6 та голи узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали 33 ёшли футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг