“Барселона” Ла Лига аутсайдерига мағлуб бўлди

Спорт

image

Кеча, 18 апрель куни Испания Ла Лигасининг 32-тури доирасида “Барселона” ўз майдонида “Кадис”га ютқазиб қўйди. “Кўк анорранглилар” ўйиннинг 48-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Лукас Перес томонидан киритилган голга жавоб қайтаришнинг чорасини топа олишмади. Бунинг оқибатида, “Барселона”нинг Ла Лига карвонбошиси бўлиб турган Мадриднинг “Реал” клуби билан орасидаги фарқ 15 очколигича қолди.

Барселона – Кадис 0-1

Гол: Лукас Перес.

Барселона – тер Штеген, Дест, Лангле (Траоре, 77-дақиқа), Эрик Гарсия, Альба, Бускетс, де Йонг (де Йонг, 77), Гави, Депай (Обамеянг, 61), Дембеле, Ферран Торрес.

Кадис – Ледесма, Парра (Акапо, 76), Эрнандес, Фали Хименес, Эспино, Хосе Мари (Сан-Эметерио, 64), Алекс Фернандес, Йонссон (Виктор Чуст, 77), Сальви Санчес (Алехо, 64), Лукас Перес, Собрино (Арсамендия, 82).

Огоҳлантириш: Бускетс (42-дақиқа), Эрнандес (61), Дест (70).

Маълумот ўрнида, “Барселона”нинг кейинги учрашуви Ла Лига 33-тури доирасида “Реал Сосьедад”га қарши кечади. Ўйин 21 апрель санасига белгиланган.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Барселона Ла Лига

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг