“Барселона” кетма-кет 11 марта Гампер кубогини қўлга киритди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби Англиянинг “Тоттенхем” жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, Жоан Гампер кубогини қўлга киритди.

“Барселона” сафида голларга Роберт Левандовски, Ферран Торрес, Ансу Фати ва Абде Эззалзули муаллифлик қилган бўлса, “шпорлар”дан Оливер Скипп дубл қайд этди.

Каталонияликлар бу совринга қаторасига 11-марта эга чиқди. Охирги марта каталонияликлар 2012 йилда Италиянинг “Сампдория” клубига имкониятни бой бериб, мусобақа бош совринини бой берган эди.

Умумий ҳисобда 58 марта ўтказилган турнирнинг 46 тасида “кўк-анорранглилар” ғолиб чиққан. Германиянинг “Кёльн” клуби 2 марта Гампер кубогини қўлган киритган ва бу “Барселона”дан кейинги энг яхши натижа ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Тоттенхем Роберт Левандовски

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг