“Барселона”, “Интер” ва “Бавария”да ишончли ғалаба. ПСЖ эса “Энфильд”дан ғалаба билан қайтди

Спорт

image

Кеча, 12 март куни Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи жавоб ўйинлари ўтказилди. “Барселона” “Бенфика”ни, “Бавария” “Байер”ни, “Интер” эса “Фейеноорд”ни ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этди. ПСЖ эса пенальтилар сериясига кўра “Ливерпуль”ни мусобақадан чиқариб юборди.

Дастлаб, “Монтжуик”да бўлиб ўтган “Барселона”-“Бенфика” ўртасидаги ўйин ҳақида. Каталонияликлар бу ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда “Барселона” вингери Ламинь Ямаль томонидан киритилган фантастик гол мухлислар ёдида қолди. Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган “кўк-анорранглилар” 1/4 финалга йўл олди. Энди клубнинг навбатдаги рақиби “Лилль”-“Боруссия” ўртасидаги ўйин ғолиби бўлади.

Миланда бўлиб ўтган жавоб ўйинида “Интер” рақиби “Фейеноорд”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва икки ўйин натижасига кўра 4:1 ҳисоби қайд этилди. Эндиликда “Интер”нинг навбатдаги босқичдаги рақиби Мюнхеннинг “Бавария”си бўлади.

 “Бавария” меҳмонда ҳам “Байер”га ортиқча имкон бермади ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Компани қўл остидаги клуб кетма-кет икки марта “Байер”ни мағлубиятга учратди. Икки ўйин натижасига кўра умумий ҳисоб 5:0 ва “Бавария” кейинги босқичда. Мюнхенликларнинг чорак финалдаги рақиби бироз олдин таъкидлаганидек, Миланнинг “Интер”и бўлади.

“Энфильд”даги драмада ПСЖ ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди. Парижликлар етакчиси Усмон Дембеле 12-дақиқада ҳисобни очди. Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади. Экстра-таймларда ҳам вазият ўзгаришсиз қолди. Навбат пенальтилар сериясига. Футбол лотореясида ПСЖнинг қўли баланд келди 4:1. 

Шу тариқа, парижликлар кўпчилик учун сенсацион тарзда “Ливерпуль”ни мусобақадан чиқариб юборди. ПСЖнинг 1/4 финал босқичидаги рақиби “Астон Вилла”-“Брюгге” ўйини ғолиби бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона ПСЖ Европа Чемпионлар лигаси Бавария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг