“Барселона” Гризман атрофидаги шов-шувларга ойдинлик киритди
Спорт
−
06 апрел 2020 9356 1 дақиқа
Каталониянинг "Барселона" клуби Антуан Гризманни сотишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда "Marca" хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, франциялик футболчи яна бир мавсумни "Барселона" жамоасида ўтказади. Чунки клуб раҳбарияти ушбу мавсум Гризманн юқори даражада ўйин кўрсатишига ишонмоқда. Шу тариқа 29 ёшли футболчини МЮга сотиш ёки ПСЖдан Неймарнинг ўрнига алмаштириш шартномасига қўшиш ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритилди.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда "Барселона" Гризманни "Атлетико Мадрид" клубидан 120 миллион евро эвазига сотиб олганди. Футболчи каталонияликлар таркибида жорий мавсумда барча мусобақаларда 37 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 14 маротаба ишғол қилди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август