“Барселона”га Месси учун ўринбосар келиши мумкин

Спорт

image

“Манчестер Сити”нинг португалиялик футболчиси Бернарду Силва ёзги трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақида Англиянинг машҳур “The Telegraph” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, вингерга “Барселона”дан жиддий қизиқиш билдирилган. Каталонияликлар футболчини Лионель Мессига ўринбосар сифатида кўрмоқда. Айни дамда “шаҳарликлар” ҳам уни сотишга қарши эмас, Пеп Гвардиола футболчининг хизматларига эҳтиёж сезмаётганини айтган.

Футболчини “Transfermarkt” порталидаги трансфер қиймати 70 миллион еврони ташкил этмоқда. Эслатиб ўтамиз, “Барселона” яқинда Месси билан шартномасини 2 мавсумга узайтирган эди.

Абдулла Маннонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг