“Барселона”га қайтган Хави: “Бизни на дуранг, на мағлубият қониқтиради”

Спорт

image

Қатарнинг “Ал-Садд” клуби собиқ устози “Барселона” клубининг бош мураббийи этиб тайинланган Хави Эрнандес Каталония жамоаси бошқарувига келгандан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Камп Ноу” ҳар доим менинг уйим бўлган. “Барселона” мухлислари менинг мухлисларим, менинг халқим, мен бу клубни ҳамма нарсадан кўра яхши кўраман. Мен қайтдим. Тез орада кўришгунча, олға, “Барселона!”, деган Хави “Барселона” матбуот хизматига берган интервьюсида.

Шунингдек, Эрнандес “кўк-анорранглилар” жамоасидаги вазифалари ҳақида гапирди.

“Барселона” - дунёнинг энг яхши клуби, шунинг учун мен максимал талабларга тайёрман. Бизни буёғига дуранг ёки мағлубият ҳам қониқтирмайди. Олдимизга аниқ мақсадлар қўйишимиз ва ғалаба қозонишимиз керак бўлади. Ҳозир клуб тарихидаги энг ёмон пайтлар, лекин мен оптимистман ва ўз ғояларимни жамоага сингдиришни истайман”, дейди Хави.

Маълумот ўрнида, Испания чемпионатининг 11-туридан сўнг “Барселона” 16 очко жамғариб, турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб олди. Чемпионлар лигасида 4-турдан кейин 6 очко жамғарган Каталония клуби “Е” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” 5 ноябрдан 6 ноябрга ўтар кечаси Хави жамоага бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. 41 ёшли испаниялик мутахассис билан имзоланган шартнома 2024 йилгача амал қилади.

Жамшидбек Маҳмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг