“Барселона” “Эль-Класико”да юбилей ғалабага эришди
Спорт
−
20 Март 2023 4548 1 дақиқа
Испания Ла Лигасининг навбатдаги тури доирасида “Барселона” “Реал”ни мағлуб этди. Шу тариқа, “кўк-анорранглилар” “Эль-Класико” учрашувлари тарихидаги 100-ғалабасини қўлга киритди. Каталония клуби “Реал”га қарши баҳсларда 101 марта мағлуб бўлган, 52 учрашув дуранг билан якунланган.
20 мартга ўтар кечаси Ла лиганинг 26-тур ўйинида “Барселона” ўз майдонида “Реал”ни қабул қилди. Бош ҳакам Рикардо Де Бургос бошқариб борган ўйинда ҳал қилувчи гол ярим ҳимоячи Франк Кесси томонидан киритилди. Учрашув “кўк-анорранглилар”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Кейинги турда “Барселона” “Эльче” (1 апрель), “Реал” эса “Вальядолид (2 апрель) билан баҳс олиб боради.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь