“Барселона”да эканлигимдан бахтлиман – Обамеянг

Спорт

image

Қишки трансферлар вақтида “Барселона” сафига келиб қўшилган Пер-Эмерик Обамеянг “Камп Ноу”да эканлигидан жуда хурсанд. Бу ҳақда у “Барселона” сафида “Атлетико”га қарши ўтказган учрашуви ҳақида фикр билдириб, айтиб ўтди.

“Бу ақл бовар қилмайдиган манзара эди. Томошабинларнинг олқишига сазовор бўлганимизда, бу стадионда ўйнаш ақл бовар қилмайдиган даражада ҳаяжонли эканлигини тушундим. Мен жуда хурсанд бўлдим, ҳаммаси кутганимдан кўра, ажойиб бошланганди. “Барселона” билан эканлигимдан бахтлиман”, деган Обамеянг.

Бу мавсумда “Барселона”даги иқтисодий муаммолар туфайли Обамеянг жуда кам маош оляпти. Шунга қарамасдан, Пер-Эмерик “кўк анорранглилар” сафига қўшилганидан афсусда эмас. “Барселона”да тўп суриш имконяти ҳаётида бир марта бўлиши ва буни қўлдан чиқаролмаслигини айтган.

“Ҳозирда маош ҳақида ўйламаяпман. Мен “Барселона”ни буюк клуб деб биламан, бу ерда ўйнашни жуда ҳам хоҳлардим. Бундай имконият умримда бир марта бўлади. Ниҳоят, менда шундай имконият пайдо бўлганида, мен уни қўлдан чиқара олмас эдим”, деган габонлик ҳужумчи.

Маълум бўлишича, жорий мавсум охиригача габонлик ҳафтасига 5000 евро олади. Аммо янги мавсум бошланиши билан Обамеянг кўпроқ ҳақ олиши кутилмоқда.

Одинроқ, Пер-Эмерик Обамеянг “Барселона” “Валенсия”ни 4 – 1 ҳисобида мағлуб этган ўйинда, хет-трик қайд этиб, XXI асрда Ла Лига, АПЛ, Бундеслига ва Лига 1 да 3 та гол уришга эришган биринчи футболчига айланганди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг