“Барселона” “Челси” сардорига шартнома таклиф қилди

Спорт

image

"Барселона" "Челси" ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Романога кўра, каталонияликлар Аспиликуэтага яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2024 йилгача мўлжалланган меҳнат шартномаси таклиф қилган. Футболчининг ўзи эса, ҳали бир қарорга келганича йўқ.

Маълумот учун, 32 ёшли испаниялик ҳимоячи жорий мавсумда "Челси" билан АПЛ нинг 17 та ўйинида майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Сесарнинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.+

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг