“Барселона” икки бразилияликни олиб келмоқчи
Спорт
−
25 Октябрь 2019
3825Каталониянинг "Барселона" таркибни кучайтириш учун янги номларни қидиришни давом эттирмоқда.
Клуб "Гремио" ҳужумчиси Эвертон Соарес ва "Фламенго" ҳимоячиси Родриго Кайони кузатмоқда. "Кўк-анорранглилар" раҳбарияти Бразилия терма жамоаси футболчилари билан қишда музокараларни бошламоқчи. Родриго Кайо 2016 йилдан бери, Эвертон эса 2018 йилдан буён Бразилия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
Аввалроқ, "Барселона" қишки трансферлар ойнасида ўз таркибига "Интер" ҳимоячилари Стефан де Врей ва Милан Шкриньярларни ўз таркибига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик.