“Барселона” билан ўйиндан кейин Перес “Реал”га янги дарвозабон олиб келмоқчи
Спорт
−
28 Октябрь
775326 октябрь куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 11-тури доирасида “Реал” ва “Барселона” ўзаро баҳс олиб борди. Мадрид клубининг украиналик дарвозабони Андрей Лунин ўйинни асосий таркибда бошлаб, ўз дарвозасидан тўртта гол ўтказиб юборгани ортидан клуб президенти Флорентино Пересни янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Realmadridexclusivo” хабар берди.
“Эл класико”дан сўнг президент Перес рақобатни кучайтириш учун яна бир дарвозабон сотиб олишга қарор қилди, гап “Лилль” посбони Люка Шевалье ҳақида кетмоқда. Луниннинг “Реал” билан шартномаси узайтирилганига қарамай, клуб унинг кетишини истисно қилмаяпти. Тибо Куртуанинг тез-тез жароҳат олишини инобатга олиб, Шевалье яқин келажакда асосий таркибдан жой олишга номзод бўлмоқда.
Маълумот учун, жорий мавсумда Шевалье 16 та ўйин ўтказиб, 15 та гол ўтказиб юборди ва 7 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Француз посбони 22 ёшда. “Transfermarkt” портали уни 25 миллион еврога баҳоламоқда.