“Барселона” афсонаси фаолиятини якунлашини эълон қилди
Спорт
−
26 Сентябрь 2025 12055 2 дақиқа
Испания миллий терма жамоаси билан Европа ва Жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритган, айни дамда АҚШнинг “Интер Майами” жамоасида тўп сураётган Серхио Бускетс MLS’нинг жорий мавсум якунида фаолиятини якунлашини эълон қилди. Бу ҳақда футболчи ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
“Ҳаммага ва футболга раҳмат. Сиз ҳар доим бу гўзал ҳикоянинг бир қисми бўласиз!”, деб ёзган Бускетс ўз постида.
“Барселона” жамоасининг собиқ футболчиси, “Ла Масия” тарбияланувчиси Серхио Бускетс 2008 йилда Пеп Гвардиола қўл остида профессионал футболда дебют қилган. У “Барселона” сафида 722 та ўйин ўтказган – бу клуб тарихидаги учинчи энг яхши натижа ҳисобланади. Бускетс испан клуби билан 32 та соврин, шу жумладан, 9 та Ла Лига ва 3 та Чемпионлар лигаси кубогини ютган. У Испания терма жамоаси сафида 143 та ўйин ўтказиб, ЖЧ-2010 ва Евро-2012 да ғалаба қозонган.
Испания матбуоти Бускетсни “Барселона”га янги лавозимда мураббий ёки клуб элчиси сифатида қайтиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Маълумот учун, Бускетс фаолияти якунида соврин ютиши мумкин. “Интер Майами” MLS кубоги учун курашмоқда ва бундан ташқари Хавьер Маскерано жамоаси чемпионат доирасида Шарқий конференцияда 5-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Бускетс 2023 йилда “Барселона”ни эркин агент сифатида тарк этиб, АҚШнинг “Интер Майами” жамоасига бориб қўшилган эди. У бу мавсумда MLS доирасида 27 учрашувда майдонга тушган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025