“Барселона” ҳимоячиси 3 ой майдонга тушмайди
Спорт
−
19 Январь 2022
2207“Барселона” ҳимоячиси Самуэль Умтити ўнг оёғининг синиши бўйича операцияни муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда Каталония клуби матбуот хизмати хабар берди.
Франциялик футболчи тахминан уч ой майдонга туша олмайди. У жорий йилнинг 17 январь куни клуб машғулотларида оёғини синдириб олган эди.
Эслатиб ўтамиз, Умтити ўтган ҳафта “кўк-анорранглилар” билан 2026 йилнинг 30 июнига қадар шартномани узайтирган эди.
Маълумот учун, 28 ёшли ҳимоячи 2016 йилда “Лион”дан “Барселона”га келиб қўшилган эди. Самуэль Умтити жорий мавсумда Испания чемпионатининг битта ўйинида майдонга тушган.
LiveБарчаси