“Барса” Мессини нега ортга қайтаролмаслиги маълум бўлди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессини ортга қайтариш вариантидан ҳануз воз кечмаган. Бу ҳақда ESPN нашри ёзмоқда.

Манбага кўра, Каталония клуби раҳбарияти 35 ёшли аргентиналик футболчининг қайтишини муҳокама қилмоқда. Бироқ трансфер эҳтимоли жуда паст.

Нашрнинг аниқлик киритишича, “Барселона” Мессига пандемия давридаги маошидан қолган қарзини ҳалигача қоплаб бермаган.

Катта эҳтимол билан жорий мавсум якунида Лионель Месси ПСЖ билан шартномани бир йилга узайтириш вариантини фаоллаштиради.

Қайд этиш керакки, жорий мавсум Лионель Месси учун омадли ўтмоқда. У ПСЖ сафида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди.

Маълумот учун, Месси 2021 йилнинг ёзида “Барселона”ни тарк этиб, ПСЖ сафига қўшилганди. У “кўк анорранглилар” сафида 520 та ўйин ўтказиб, 474 та гол урган ва 216 та голли узатмани амалга оширган. Месси Каталония клуби билан биргаликда 35 та совринни қўлга киритган ва “Олтин тўп”нинг етти карра соҳибига айланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси “Барселона”

Баҳолаганлар

420

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг