“Барса” Де Йонг учун “Юнайтед”дан қанча пул сўраётгани маълум бўлди
Спорт
−
18 Июнь 2022
2890Ангилиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Барселона”нинг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни трансфер қилиш мақсадидан қайтганича йўқ. Фақатгина “қизил иблислар”га “кўканорранглилар” сўраётган пул ўта қимматлик қилади. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Англиянинг гранд клуби де Йонгнинг нархини пасайтирилишини истамоқда. Испания жамоаси де Йонг учун “Юнайтед”дан 85 миллион евро сўрамоқда. “Қизил иблис”лар раҳбарияти бу нархни “космик” даражада қиммат деб ҳисобламоқда.
Қайд этиш жоизки, 2022-2023 йилги мавсумдан бошлаб инглизлар жамоасини нидерландиялик футболчи билан “Аякс”да бирга ишлаган Эрик тен Хаг бошқаради. Айнан тен Хаг де Йонг билан шартнома имзолашни “Юнайтед” раҳбариятидан талаб қилмоқда.
Маълумот ўрнида, де Йонг 2019 йилнинг ёзида “Барселона” футболчисига айланганди. 25 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда “Барса” сафида барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали нидерландиялик иқтидор эгасини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси