Бармоғимни ЕЧЛда ғолиб бўлиш учун берган бўлардим – Роналдо 

Спорт

image

Бразилиялик собиқ ҳужумчи Роналдо Либертадорес Кубоги ва Чемпионлар Лигасида ғолиб бўла олмагани ҳақида гапирди. 

“Икки бармоғимни Либертадорес Кубоги ва Чемпионлар Лигасини ютиш учун берган бўлар эдим. Биринчи турнирда “Крузейро” ёки “Коринтианс” билан, иккинчисида “Интер” ёки “Реал Мадрид” билан ғалаба қозона олмаганимдан афсусланаман”, дейди собиқ жаҳон чемпиони.

Роналдо шунингдек, бу мавсум Чемпионлар Лигасида қайси клублар фаворитлигига тўхталиб ўтди.

“Ҳали яққол етакчини айтиш қийин бўлсада, мен “Бавария”, “Барселона”, “Реал Мадрид”, “Манчестер Сити” ва таркибида Неймар бўлган ПСЖда имконият юқорироқ, деб ҳисоблайман”, дейди Роналдо.

Маълумот ўрнида, Роналдо бир неча оғир жароҳатлардан сўнг, 2011 йилда профессионал футбол билан ҳайрлашган. У Бразилия терма жамоаси сафида икки марта, аниқроғи 1994 ва 2002 йилларда Жаҳон чемпиони бўлган. Шу ўринда, у 1997 ва 2002 йилларда “Олтин тўп”ни қўлга киритган. Роналдо фаолияти давомида Европанинг бир неча TOP клублари ҳамда Бразилия чемпионатида тўп сурган.


Мақола муаллифи

Теглар

Чемпионлар Лигаси Роналдо

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг