Барча туман ва вилоятларда “Чавандозлар мактаби” очилади
Жамият
−
01 Июль 2021
4763Ўзбекистондаги ҳар бир вилоят ва туманда “Чавандозлар мактаби” фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида айтиб ўтди.
Қайд этилишича, ҳар бир вилоят ва туманда “Чавандозлар мактаби” фаолияти йўлга қўйилади. Жойларда спорт тўгаракларини ташкил қилаётган мураббийларга инвентар сотиб олиш учун субсидия ажратилади, бўш турган бинолар имтиёзли асосда ижарага берилади.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон металлургия комбинатининг “Ёшлик оромгоҳи” негизида йил давомида фаолият юритадиган Республика иқтидорли ёшлар оромгоҳи ҳам ташкил этилади. Бу масканда ёшларимиз йил давомида аниқ фанлар билан бирга, бадиий адабиёт, тасвирий санъат ва мусиқа бўйича ҳам билим ва малакасини оширади.
Шунингдек, камида 100 нафар ёшларни спортга мунтазам жалб қилган мураббийларга бюджетдан ойлик тўлаш тартиби жорий этилади.
LiveБарчаси