Банкларда доллар курси 9 200 сўмга етди

Жамият

Бугун, 19 август куни Ўзбекистон банклари бир АҚШ долларини 9 200 сўмдан сотишни, 9 100 – 9 170 сўмдан сотиб олишни бошлади. Сўнгги кунларда банкларда долларнинг курси камида 100 сўмга кўтарилди.

Америка доллари курси биржада ҳам ўсиб бормоқда. 16 август куни Ўзбекистон валюта биржасидаги савдолар якуни бўйича бир доллар 9084 сўмга тенг бўлди - бу 15 августдаги кўрсаткичдан 23 сўмга кўп. Савдолар ҳажми 123 миллион долларга етди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 16 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 179 сўмга қимматлаб, 1 доллар 9061 сўмга етди. Бу илк бор расмий курс 9000 сўмлик нуқтадан ошиши бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар курс

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг