Банк ходимлари мижозларни 86 миллион сўмга чув туширди
Жамият
−
24 Декабрь 2022
10293Наманганда банк ходимлари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқароларнинг пулларини ўзлаштирди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Наманган шаҳрида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар ариза билан мурожаат қилиб, уларнинг банк картасидан жами 86 миллион сўмдан ортиқ пуллар номаълум шахс томонидан ечиб олинганлигини билдирган. Шунингдек, шаҳар ички ишлар бўлимидан ҳолатга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахслар Наманган шаҳрида яшовчи банк ходими У.А. ва унинг иш ўрганувчиси O.A. биргаликда амалга оширгани аниқланган.
Жиноятчилар хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда мижозлар томонидан ишониб топширилган банк карталарини янгилаб бериш вақтида банк карталаридаги пулларни ўзлаштиргани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан У.А. ва О.A.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Озода Чориева
LiveБарчаси