Бангладешда 16 киши чақмоқ уришидан ҳалок бўлди
Олам
−
04 Август 2021
5155Бугун, 4 август куни Бангладешда бўлаётган тўй вақтида яшин уриши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Daily Bangladesh” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 4 август куни соат 12:30 ларда мамлакат шимолидаги Шибганж туманида, меҳмонлар Падма дарёсида қайиқда кетаётган пайтда содир бўлган.
Маълумотларга кўра, кутилмаганда юз берган табиат ҳодисаси туфайли яна олти киши жароҳат олган. Улар ҳозирда шифохонага жойлаштирилган. Расмийлар қурбонлар сони яна ошиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
LiveБарчаси