Бангладешда 16 киши чақмоқ уришидан ҳалок бўлди
World
−
04 August 2021 6103 1 minute
Бугун, 4 август куни Бангладешда бўлаётган тўй вақтида яшин уриши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Daily Bangladesh” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 4 август куни соат 12:30 ларда мамлакат шимолидаги Шибганж туманида, меҳмонлар Падма дарёсида қайиқда кетаётган пайтда содир бўлган.
Маълумотларга кўра, кутилмаганда юз берган табиат ҳодисаси туфайли яна олти киши жароҳат олган. Улар ҳозирда шифохонага жойлаштирилган. Расмийлар қурбонлар сони яна ошиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August