Бангладеш портидаги портлашда 49 киши ҳалок бўлди, юзлаб одам жароҳат олди

Олам

image

Бангладеш пойтахти Даккадан 216 км жануби-шарқда жойлашган Читтагонг шаҳрида номаълум сабабга кўра кимёвий моддалар контейнерлари сақланган порт омборида портлаш содир бўлди.

Портлашдан кейин содир бўлган ёнғин оқибатида 49 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ киши тан жароҳати олди. Бангладеш фуқаролик мудофааси ва ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Маин Уддиннинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида беш нафар ўт ўчирувчи ҳам бор.

Уддиннинг айтишича, контейнер омборидаги биринчи портлашдан сўнг яна бир неча портлаш содир бўлиб, ёнғин катта майдонга тарқалган.

“Портлаш натижасида мен тахминан 10 метр узоқликка отилдим, қўлларим ва оёқларимни куйдирдим”, дейди юк машинаси ҳайдовчиси Тофаэль Аҳмад.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, портлаш тўлқини таъсирида яқин атрофдаги биноларнинг деразаларидаги ойналар синган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш кимёвий реакция натижасида содир бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Бангладеш

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг