Бангладеш қонли намойишларга сабаб бўлган қарорини бекор қилди
Олам
−
22 Июль
7406Бангладеш Олий суди кеча, 21 июль куни мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлган ҳукумат лавозимлари учун кўпчилик квотани бекор қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Бу билан Олис суд июнь ойида ҳукумат лавозимларининг 56 фоизи асосан 1971 йил Покистондаги мустақиллик уруши фахрийларининг қариндошларига квота орқали ажратилиши тўғрисидаги қуйи суд қарорини рад этди. Энди давлат лавозимларининг 93 фоизи номзодлар учун очиқ бўлади.
1972 йилдан бери жорий қилинган квота тизими ҳукумат фахрийларнинг қариндошларига ғамхўрлик қилишни таъминлади. Бундан ташқари, аёллар, миллий озчиликлар ва ногиронлар учун квоталар ажратилди. 2018 йилда у бекор қилинган, аммо 2024 йилда суд қарори билан тикланганди.
Ёшлар ишсизлигининг юқори даражасини ҳисобга олган ҳолда, бу бутун мамлакат бўйлаб талабаларнинг оммавий норозиликларига сабаб бўлди. Бу июль ўрталарида квотани сақлаб қолиш тарафдорлари ва хавфсизлик кучлари вакиллари билан тўқнашувларга айланиб кетди.
Кўчалардаги вазиятни барқарорлаштириш учун армия сафарбар этилди. Мамлакатда комендантлик соати жорий этилди. Янгиликлар каналлари эфирга узатилмади, мобил интернет ўчирилди, бошқа давлатлар билан телекоммуникация тизимлари узилиб қолди. 170 миллион аҳолига эга мамлакат ташқи дунё билан алоқадан узилди
Сўнгги маълумотларга кўра, Бангладешдаги тартибсизликлар чоғида 114 киши ҳалок бўлган. 300 дан ортиқ полициячи жароҳат олган. Бангладеш бош прокурори Амин Уддиннинг маълум қилишича, расмийлар зўравонликлар учун жавобгарларни топиб, уларга нисбатан қаттиқ чоралар кўради.
LiveБарчаси