Банан ва ананас каби мевалар импорти божхона божидан озод қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда авокадо, манго, киви ва бошқа мевалар божхона божидан озод қилинди. Бу ҳақда ҳукумат томонидан қабул қилинган “Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорида сўз боради

Унга кўра, 2022 йил 1 майгача қуйидаги товарлар божхона божидан озод қилинади:

● бананлар, плантайнлар (янги ёки қуритилган) – ТИФ ТН коди 0803;
● янги ёки қуритилган финикилар, анжир, ананаслар, авокадо, гуайява, манго ва мангостан ёки гарциния – ТИФ ТН коди 0804;
● янги ёки қуритилган цитрус мевалар – ТИФ ТН коди 0805;
● янги папайя – ТИФ ТН коди 0807 20 000 0;
● янги олма, нок ва беҳи – ТИФ ТН коди 0808;
● киви – ТИФ ТН коди 0810 50 000 0.

Шунингдек, қарор билан гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистонга олиб кириш, уларни сотиш бўйича айланмаларни ҚҚСдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг