Бакуда тиланчи онахон топган бор пулини Туркияга хайрия қилди

Бу қизиқ

image

Озарбайжон пойтахти Бакуда яшовчи Сакина Каримова эпимаркази Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳрида бўлган фожиавий зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун сўнгги пулини аямади. 67 ёшли Каримова оғир молиявий аҳволга қарамай, қардош юрт аҳолисига ёрдам қўлини чўзди. 

Аёлнинг айтишича, унинг ўзи ғамхўр фуқароларнинг садақаси ҳисобига озиқ-овқат билан таъминланса-да, Туркиядаги зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам бераётганига ачинмайди. 

Кекса аёл бир неча кундан бери жамғарган 50 манат (тахминан 29,4 АҚШ доллари) пулини “Анадолу” мухбирига топшириб, Туркия гуманитар ташкилотлари ҳисобига ўтказишни сўради. 

Сакина Каримованинг хайрия маблағлари Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқармаси ҳисобига ўтказилган. 

Каримова журналистларга Туркиядаги фалокат зонасидан олинган кадрларни кўрганида кучли ҳис-туйғуларни бошдан кечирганини маълум қилган. 

“Мен жуда кўп йиғладим. Қалб, айниқса, болалар учун оғрийди. Қандли диабетим ва қон босимим кўтарилди. Жуда оғир аҳволга тушдим. Мен бу пулни улар учун йиғаётган эдим ва уни юборишда ёрдам беришингизни сўрайман. Мен қила оладиган ягона нарса шу”, дейди аёл. 

Кўплаб бошқа мамлакатларда бўлгани каби Озарбайжон фуқаролари бир ҳафтадан бери Туркияда жабрланганлар учун ёрдам йиғмоқда. Аҳолининг барча қатламлари вакиллари ўз ҳиссаларини қўшишга, қардош халқни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг