Баку россиялик ҳарбийлар жойлаштирилган зонадаги провокацион воқеалардан хавотирда

Олам

image
0:00
0:00
download

Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақасидаги россиялик ҳарбийлар вақтинчалик жойлаштириладиган зонага ҳарбий техника етказиб берилмоқда. Бу ҳақда бугун, 24 ноябрь куни Бакуда бўлиб ўтган “Ватан уруши тажрибаси” мавзусидаги анжуманда Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари Жайҳун Шадлинский маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, ушбу зонада турли провокацион тадбирлар ташкил этилиши ҳам ташвиш уйғотмоқда. 

Шадлинскийнинг тушунтиришича, Арманистондаги айрим реваншист кучлар Ереван ва Баку ўртасидаги мулоқотга зарба бериш уринишларидан воз кечмаяпти. 

Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизмати вакили Эроннинг Озарбайжонга қарши разведка ва қўпорувчилик фаолияти мавзусига тўхталди. 

У Баку бу йўналишда барча зарур чораларни кўраётганига ишонтирди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг