Бахтиёр Саидов Эронга боради 

Жамият

−

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эрон Ислом Республикасига кетяпти. Бу ҳақда ТИВ маълум қилди.

Қайд этилишича, Бахтиёр Саидовнинг ташрифи жорий йилнинг 11-12 март кунларига режалаштирилган.  Бўлажак музокаралар чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва транспорт-коммуникация соҳасидаги ўзаро алоқаларни фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Эроннинг ШҲТга аъзо бўлишини маъқуллаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг