“Бахти Ташкентский” иши ортидан қўлга олинган Жуманиёзова қўйиб юборилди...ми?

3-саҳифа

image

“Долзарб 40 кунлик” доирасида қўлга олинган ягона аёл гумонланувчи Наргиза Жуманиёзова қўйиб юборилгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ушбу маълумотни аниқлаш мақсадида Ички ишлар органларидаги манбаси билан боғланди. 

Маълум қилинишича, Жуманиёзованинг қўйиб юборилгани ҳақидаги гаплар ҳақиқатдан йироқ. Аксинча, айни вақтда унга нисбатан очилган жиноят иши бўйича тергов якунланиб, иш ҳужжатлари судга юборилмоқда. 

QALAMPIR.UZ’га оид маълумотларга кўра, пойтахт Тошкентдаги “GIZA” гўзаллик салони раҳбари бўлган Наргиза Жуманиёзова товламачиликда айбланмоқда ва унинг иши жиноий оламда “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев иши доирасида тергов қилинган. 

Жиноят иши очилгани ва Жуманиёзованинг қўлга олингани ҳақида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан тарқатилган дастлабки маълумотларда Жуманиёзова Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётгани айтилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, "Бахти Ташкентский" ва унга алоқадор бўлган 30 дан ортиқ кишига нисбатан қўзғатилган жиноий иш тергови тугатилиб, кўриб чиқиш учун судга юборилгани хабар қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Наргиза Жуманиёзова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар