Бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган республика мактаб-интернати ташкил этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика бахшичилик санъати маркази ва унинг ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Термиз шаҳридаги 21-сон бахшичилик мактаби негизида бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган республика мактаб-интернати ташкил этилди.

Мактаб-интернатга қабул 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида бахшичилик ва достончилик таълими йўналиши ташкил этилади.

Қарор билан, Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом ҳам тасдиқланди.

Низомга кўра, Жамғарманинг асосий вазифаларидан бири бахшичилик санъатини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, бахши-шоир,оқинларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахшичилик санъати

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар