Бағдодда теракт содир этган жангари йўқ қилинди

Олам

image

Ироқдаги халқаро коалиция самолётлари январь ойида Боғдоддаги бозорга қилинган ҳужум учун жавобгар жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда Ироқ Бош вазирининг ҳарбий ишлар бўйича вакили генерал Яҳё Расул маълум қилган.

“Халқаро коалиция самолётлари террорчилар қаерда эканлиги тўғрисида маълумот олди. Бағдоднинг ғарбий қисмида жойлашган Абу Грейб ҳудудига ҳаво ҳужуми уюштирилиб, Ироқ жанубида жангариларга раҳбарлик қилган террорчи Жаббар Али Файёд ўлдирилди”, деб ёзган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ироқ пойтахти Бағдоддаги бозорда 2 жангари ўзини портлатганди. Оқибатда камида 28 киши ҳалок бўлган ва яна 73 киши жароҳат олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг