Бағдодда даҳшатли теракт: портлаш оқибатида салкам 30 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Дастлабки маълумотларга кўра, Ироқ пойтахти Бағдоддаги бозорда ўз жонига қасд қилиш мақсадида 2 киши ўзини портлатган. Оқибатда камида 28 киши ҳалок бўлган ва яна 73 киши жароҳат олган.

Ироқ армияси вакилининг айтишича, Боб аш-Шарқи ҳудудидаги Таяран майдонида жойлашган кийим-кечак бозорида худкушлар ўзини портлатган. Унга кўра, махсус хизмат зобитлари худкуш-террорчиларни таъқиб қилган, аммо улар зарарсизлантиришдан олдин портлашни амалга оширишга муваффақ бўлган.

Ироқ пойтахтида сўнги марта 2018 йил январида террорчилар томонидан теракт уюштирилган эди.

Айни пайтда террористик гуруҳларнинг ҳеч бири ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган, аммо сўнгги йилларда “Исломий давлат” террористик гуруҳи аъзолари Ироқда бошқалардан кўра фаолроқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг