Баъзи турдаги лицензияларни олиш энди арзонлаштирилди
Жамият
−
15 Июнь 2023 5749 2 дақиқа
Бир қатор хизматлар учун лицензия олишда давлат божи миқдори камайтирилди. Бу ҳақда жорий йилнинг 14 июнь санасида “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши тўғрисидаги Президент томонидан имзоланган қонунда маълум қилинди.
Унга кўра, уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатишда лицензия олганлик учун тўланадиган давлат божи баъзавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 25 минг баравари (8 млрд 250 млн сўм) этиб белгиланди. Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.
Шунингдек, қуйидаги хизматлар учун лицензия олишда тўланадиган давлат божи миқдорлари камайтирилди:
• телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш – БҲМнинг 170 баравари (56 млн 100 минг сўм). Илгари БҲМнинг 340 баравари эди;
• телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш – БҲМнинг 10 баравари (3 млн 300 минг сўм). Илгари БҲМнинг 20 баравари эди;
• телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини қуриш – БҲМнинг 10 баравари (3 млн 300 минг сўм). Илгари БҲМнинг 20 баравари эди;
• телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларидан фойдаланиш – БҲМнинг 75 баравари (24 млн 750 минг сўм). Илгари БҲМнинг 150 баравари эди;
• телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш – БҲМнинг 75 баравари (24 млн 750 минг сўм). Илгари БҲМнинг 150 баравари эди.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Live
Барчаси