Баҳснинг бразилча ечими: шаҳар мэри ва депутат октагонда жанг қилди (видео)

Олам

image

Бразилиянинг Борба шаҳри мери Симао Пейшото ўзининг собиқ маслаҳатчиси, ҳозирда мамлакат парламенти депутати Эринеу да Силва билан аралаш яккакураш қоидалари бўйича муштлашди.

Сиёсатчилар ўртасидаги муштлашувга шаҳар боғи тақдири ҳақидаги баҳс сабаб бўлган. Силва шаҳар мерини паркни сақлаб қола олмагани учун қаттиқ танқид қилган, шундан сўнг Пейшото жангга тайёрлигини кўрсатиб, кафтига мушт туширган видеони эълон қилган.

Сайловчиларни танқид қилган Пейшото Да Силва билан фақат рингда ташкиллаштирилган дуелда жанг қилишини айтган, шундан сўнг уни жангга чорладиган. Депутат таклифни қабул қилган.

Жанг маҳаллий мактаб спорт залида бўлиб ўтган ва жонли эфирда намойиш этилган. Бразилиянинг “Metropoles” янгиликлар порталининг Twitter’даги саҳифасида жангнинг видеотасвиридан бир парча жойлаштирилди.

Рақиблар рингда уч раунд ўтказишди. Жанг якунида Пейшото очколар бўйича ғалаба қозонди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

373

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг