Баҳрайнда Хасбикдан дастхат олишда катта навбат юзага келди (Видео)

Спорт

image

Instagram'да Хасбик номи билан машҳур доғистонлик блогер Хасбулла Магомедовнинг мухлислари Баҳрайн кўчаларидан бирида ундан дастхат олмоқчи бўлиб, катта навбат ҳосил қилишди. BRAVE промоушенида иштирок этаётган россиялик машҳур жангчи Элдар Элдаровнинг ижтимоий тармоққа қўйган видеосида мухлислар Хасбикдан дастхат олаётганини кўриш мумкин.

“Баҳрайн Хасбуллани яхши кўради. Ҳамма Хасбуллани яхши кўради. Промушеннинг махсус меҳмони”, деб видео пастига ёзиб қолдирган Элдаров.

Хасбулла  бир неча йиллардан бери ММА оламида машҳур. Унинг бўйи атиги 93 см ва оғирлиги тахминан 18 кг. Шу йилнинг сентябрь ойида у UFC билан беш йиллик шартнома имзолагани маълум бўлди, бу шартнома турнирларга ташриф, PR ва ОАВ билан ҳамкорлик қилиш каби йўналишларни қамраб олади.

Маълумот учун, Хасбик бундан аввал БАА пойтахти Абу-Даби мезбонлик қилган UFC 280 промоушени тадбирларида ҳам иштирок этганди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг