Баҳрайн Бош вазири вафот этди
Олам
−
11 Ноябрь 2020
6063Баҳрайн Бош вазири Халифа бин Салмон Ал-Халифа вафот этди. Бу ҳақда "Bahrain News Agency" хабар берган.
Таъкидланишича, Баҳрайн Бош вазири мамлакат қироли Ҳамад ибн Исо Ал-Халифанинг яқин қариндоши бўлган. Яъни, Баҳрайн қироли марҳумнинг жияни эди.
Манбага кўра, Бош вазир Халифа бин Салмон Ал-Халифа бугун, 11 ноябрь куни эрталаб АҚШдаги клиникада вафот этган.
Маълумот ўрнида, у 1970 йилдан буён Бош вазир лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, қироллик оиласи аъзосининг вафоти муносабати билан мамлакатда бир ҳафталик мотам эълон қилинади. Қиролликнинг вазирлик ва идоралари ишлари эртага, 12 ноябрдан бошлаб уч кунга тўхтатилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь