Курс UZS

USD

12 953.20

15.09

EUR

14 058.11

-18.55

RUB

151.13

1.14

Баҳорнинг илк дам олиш кунларида айрим жойларда ёмғир, қор ёғади

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 1-2 март кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, эртага, 1 март куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

2 март куни Фарғона водийсидан ташқари республиканинг кўпчилик вилоятларида ёғингарчилик бўлади. Марказий вилоятларда ва республика жанубида куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 2-3 даражага кўтарилади, аммо ҳали ҳам меъёрий қийматлардан паст бўлади. Республиканинг шимоли-ғарбий ва чўл ҳудудларида яна совуқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳарорат аста-секин пасаяди ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида 2 март куни кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди.

Тошкент шаҳрида асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади, фақат 2 март куни кечқурун ёғингарчилик бўлиши мумкин, шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кундузи 8-10 даража илиқ, кечаси 1 даража совуқ – 2 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво ёмғир қор Баҳор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг