Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди
Спорт
−
17 Март
3131Бокс бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 5 апрель куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказади ва ўша куни унга украиналик Игорь Шевадзуцкий рақиблик қилади.
Маълумот учун, украиналик 34 ёшли боксчи шу кунгача профессионал боксда 14 та жанг ўтказган ва уларнинг 12 тасида ғалаба қозонган, 2 та жангда имкониятни бой берган. У мағлубиятларни Кубрат Пулев ва Мартин Баколе каби ТОП боксчилардан қабул қилиб олган.
Баҳодир Жалолов эса профессионал боксда 14 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасида рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган.
LiveБарчаси