Баҳодир Жалолов Олимпиадада иштирок этгани учун танқидга учради
Спорт
−
14 Август
99757Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ва профессионал чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов Париж Олимпиадасидаги ғалабасидан сўнг профессионал боксчиларнинг Олимпия ўйинларидаги иштироки ҳақидаги баҳсли масалага сабаб бўлиб, “WorldBoxingNews” нашри фойдаланувчилари томонидан танқид қилинди.
“Профессионал сифатида қаторасига иккинчи бор Олимпиада олтин медалини қўлга киритган оғир вазн тоифасидаги боксчи Баҳодир Жалолов спортда мухлисларнинг олқишига сазовор бўлди. Профбоксда 14 та нокаут билан одимлаётган Жалоловнинг 2021-2024 йиллар оралиғида ҳаваскорлар устидан қозонган ғалабаларни нишонлаётгани қатор эътирозларга сабаб бўлди. Жалолов Токио-2020’даги олтиндан ташқари, Париж-2024’да шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Жалолов Парижда ғалаба қозонганидан сўнг ҳаваскор боксни тарк этгани вазиятни юмшатмайди. Баҳодир Жалолов ҳеч қачон Олимпия ўйинларига қўйилмаслиги керак эди. Ҳаваскор боксчилар учун Олимпиада бу уларнинг карьерасининг чўққиси, профессионалларга ҳеч қачон Олимпия ўйинларида қатнашишга рухсат берилмаслиги керак. Бу Олимпиадани масхара қилишга тенг”, деб ёзди нашр фойдаланувчиси.
Маълумот учун, Ўзбекистон эркаклар бокс терма жамоаси Олимпиадада тўлиқ таркибда, 7 та вазнда иштирок этиб, 5 та олтин медалга сазовор бўлди. Жалоловдан ташқари Ҳасанбой Дўсматов, Абдумалик Халоков, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазиз Мулложонов Олимпиада чемпиони бўлди.