“Харпсанлар ҳаммаларинг, кемаларинг Тошкентга". Вилоятликларни ҳақорат қилган йигитлар қамалди
3-саҳифа
−
07 Март
26250Instagram’да вилоятликларни турли хил сўзлар билан ҳақорат қилиб, уларни Тошкент шаҳрига келмасликларини айтган шахслар 10 суткага қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.
21 ёшли қашқадарёлик йигит ва унинг 19 ёшли самарқандлик ўртоғи (талаба) жорий йилнинг 28 февраль куни вилоятликларни турли хил сўзлар билан ҳақорат қилиб, уларни Тошкент шаҳрига келмасликларини айтиб, видео олган. Эртаси куни 1 мартда эса улар ушбу видеони Instagram ижтимоий тармоғига жойлаган.
Бугун, 7 март куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида мазкур иш кўриб чиқилди. Суд мажлисида судланувчилар ушбу видеони олишдан мақсади бировни камситиш бўлмагани, шунчаки сўзлашиш шеваларини ўхшатиш мақсадида олишгани, ушбу видеони ижтимоий тармоққа жойлашгани, вилоятликларни “харп” ва бошқа ҳақоратли сўзлар билан сўкканлиги ва видеотасвир жойланганидан 4 соатдан кейин ижтимоий тармоқдан ўчирилганини маълум қилган. Шунингдек, улар айбига тўлиқ иқрорлиги, қилган ишидан пушаймонлиги, бошқа бу каби ҳолатлар такрорланмаслигини билдириб, енгиллик беришни сўрашган.
Суд қарорига кўра, судланувчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган ва уларга шу модда билан 10 (ўн) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ интернетда тошкентликларни ҳақоратлаган 25 ёшли қиз 10 суткага қамалганди.
алроқ интернетда тошкентликларни ҳақоратлаган 25 ёшли қиз 10 суткага қамалганди.
LiveБарчаси