Азиз Воитов Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди

Жамият

image

Азиз Ботирович Воитов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади.

Ҳужжат билан Азиз Воитов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Азиз Воитов 1980 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти: олий, Тошкент молия институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки турли лавозимларда ишлаган (2000-2017 йй), 2017-2020 йилларда "Ўзсаноатқурилишбанк" AТБ Бошқаруви Раиси вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

271

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг