Азиз Абдуҳакимов UNWTO сессияси вице-президенти этиб сайланди
Жамият
−
03 Июнь 2021
7233Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов халқаро даражадаги яна бир лавозимни эгаллади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Европа минтақавий комиссиясининг овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон ва Венгрия вакиллари бир овоздан UNWTO Бош ассамблеясининг жорий йил октябрда Марокаш шаҳрида бўлиб ўтадиган 24-сессияси вице-президентлари этиб сайланди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси вакили сифатида Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов қайд этилган.
Маълумот учун, Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон бадминтон федерацияси раиси ҳисобланади. Шунингдек, унга 2019 йилнинг январида унга Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” Халқаро туризм университети ректори вазифасини бажариш юклатилган.
LiveБарчаси