Азар Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Спорт

image

Мадриднинг "Реал" клуби ва Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Эден Азар терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

“Севгингиз учун, қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур. 2008 йилдан бери бирга ўтказган барча ажойиб дақиқалар учун раҳмат. Бугун мен термадаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Кейинги авлод тайёр. Мен терма жамоани соғинаман”, деб ёзди Азар ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Азар 2008 йилнинг 19 ноябрида Бельгия терма жамоасида дебют қилган. У термадаги фаолияти давомида 126 ta ўйин ўтказиб, 33 та гол урган ва 36 та голли узатмани амалга оширган. 56 марта "қизил иблислар" сардори сифатида майдонга тушган.

Азар Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида Бельгия терма жамоасининг учта ўйинида ҳам иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг